Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди

Демократик номзод Мичиган штатида почта орқали овоз бериш бюллетенини тўлдириб, Калифорнияга юборди.

АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис президентлик сайловларида овоз берди. «Мен ҳозиргина сайлов бюллетенимни тўлдирдим», деди Демократик партиядан олий лавозимга номзод бўлган Ҳаррис якшанба куни Детройтдаги черков маросимида қатнашгандан кейин журналистларга. Унинг сўзларига кўра, сайлов бюллетенлари аллақачон Мичигандан Ҳарриснинг ватани бўлмиш Калифорнияга етиб борган.

Бир неча кун олдин Ҳарриснинг партиядоши, амалдаги президент Жозеф Байден ҳам овоз берди. Оқ уй раҳбари Делавер штатида — шахсий қароргоҳи жойлашган Уилмингтон яқинидаги Ню-Каслдаги участкада муддатидан олдин овоз берди. Байден демократлар ғалабасига умид билдирди.

АҚШ президенти сайловининг асосий куни 5 ноябрга белгиланган. Бироқ, 25 миллиондан ортиқ одам аллақачон почта орқали ёки муддатидан олдин овоз бериш участкаларида овоз берган.

Трамп Камала Ҳарриснинг интервюси учун CБСъни судга берди

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп рақиби Камала Ҳарриснинг «60 дақиқа» кўрсатувига берган интервюси учун CБС телеканалини судга берди. Бу ҳақда 31 октябрь куни суд ҳужжатларига таяниб, Реутерс агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, АҚШ собиқ президентининг судга мурожаат қилишига 6 октябрь куни дастурда Ҳаррис интервюсининг ўзгартирилган версияси кўрсатилгани сабаб бўлган.

Унда, Трампнинг иддао этишича, Демократлар партиясидан президентликка номзоднинг Ғазо секторидаги уруш ҳақидаги саволига берган асл жавоби қисқартирилган варианти билан алмаштирган. Шу муносабат билан республикачи CБСъдан 10 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.