Камала Харрисни қўллаб-қувватлашдан бош тортган нашрлар юз минглаб ўқувчиларини йўқотмоқда
Wашингтон Пост газетаси Камала Харрисни қўллаб-қувватлашдан бош тортгани учун юз минглаб ўқувчилардан айрилаётганини хабар қилмоқда BBC. Нашр эгаси Жефф Безос эса бунга нисбатан тарафкашликка қарши курашаётгани важ қилиб кўрсатмоқда.
Ўтган жума куни WП энди АҚШ президентлигига номзодларни қўллаб-қувватламаслигини эълон қилди. Нашр 1970 йиллардан буён анъанавий тарзда демократ номзодларни қўллаб-қувватлаб келади.
WП таҳририятидаги манбаларга кўра, нашр Камала Харрисни қўллаб-қувватловчи материал тайёрлаган, аммо у нашр этилмаган. Безоснинг қарори янгиликлар бўлими ва 50 йилдан буён содиқ обуна бўлиб келганларни ҳам норозилигига сабаб бўлган.
Газетанинг эгаси Жефф Безос ўз позициясини тушунтириб берган рукни чоп этди.
Унинг сўзларига кўра, у одамларнинг анъанавий оммавий ахборот воситаларига ишончини йўқотиши ва ижтимоий тармоқлардаги янгиликларни истеъмол қилиш тенденциясидан хавотирда эканлиги боис шундай қарорга келган.
“Кўпчилик оммавий ахборот воситаларини холис деб ҳисоблайди. Буни кўрмаганлар воқеликка унчалик эътибор бермайдилар, реаллик билан курашаётганлар эса ютқазади”, — деб ёзади дунёдаги энг бой одамлардан бири Безос.
Шарҳлар