Самарқандда “КАМАЗ” икки нафар ёш болани уриб кетиб, уларнинг ўлимига сабаб бўлди
Самарқанд вилоятида 25 ёшли “КАМАЗ-53212” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларини уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 4 июнь куни соат 16:30 ларда Нуробод тумани “Меҳнаткаш” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Ғўзор” А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида юз берган.
Натижада 2 нафар вояга етмаганлар олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар