Тошкент вилоятида каналга тушиб кетган Spark чиқариб олинди (видео)
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан каналга тушиб кетган автомашина чиқариб олинди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
22 сентябрь куни соат 20:40 атрофида Spark русумли автомашина ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, “М.Улуғбек” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зах каналига тушиб кетганлиги бўйича ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, Чирчиқ шаҳар ФВ бўлими қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, ҳамкорликдаги хизматлар билан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил каналдан чиқариб олинди. Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.
Шарҳлар