Карам экспорти 2 баробарга ошган. Мева-сабзавотлар экспорти статистикаси
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқарувчи (фермер хўжалиги) учун қўшимча барқарор даромад манбаи яратилади. Маҳсулотни қайта ишлаш орқали унга қўшимча қиймат қўшилади, яъни маҳсулотнинг қиймати ортиб боради.
Маҳсулотни қайта ишлаш даражаси турлича, яъни дастлабки қайта ишлаш ёки чуқур қайта ишлаш бўлиши мумкин. Дастлабки қайта ишлашга қуритиш каби оддий амалиётлар кирса, чуқур қайта ишлаш маҳсулотга бир неча босқичларда ишлов бериш, яъни консервация қилиш, шарбат олиш, қадоқлаш каби амалиётларни ўз ичига олади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 2024 йил январь-май ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми:
— Олхўри (қуритилган) – 9,3 минг тонна
— Узум – 5,6 минг тонна
— Узум (қуритилган) – 14,4 минг тонна
— Помидор – 20,9 минг тонна
— Карам – 158,8 минг тонна
— Пиёз – 212,7 минг тонна
— Мош – 34,7 минг тонна
— Сабзи – 81,2 минг тонна
— Тариқ – 8,5 минг тонна
— Бодринг – 3,9 минг тонна
— Ерёнғоқ – 4,4 минг тонна
— Қалампир – 3,2 минг тонна
Шарҳлар