Карл III да саратон касаллиги илк босқичида аниқланди
Буюк Британия қироли Чарльз III да саратон касаллиги эрта босқичида аниқланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири BBC Radio 5 Live радиостанциясига берган интервьюсида маълум қилди.
У монархнинг касаллиги ҳақидаги хабардан ҳайратда ва қайғуда эканлигини айтган. “Менинг хаёлларим ҳозир у ва унинг оиласи билан. Яхшиямки, касаллик эрта босқичда аниқланди”, — деди бош вазир.
Сунак қирол “зарур муолажаларни олиб, тўлиқ тузалиб кетишига” умид қилишини қўшимча қилди. “Бунга барчамиз умид қиламиз ва ибодат қиламиз. Ва мен, албатта, у билан доимий алоқада бўламан ва у билан одатдагидек мулоқотда бўлишда давом этаман», – деди у.
Шаҳзода Уильям қирол Чарлз III нинг баъзи вазифаларини ўз зиммасига олиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар