Картаполов: Ил-76 самолёти “учта Patriot ёки IRIS-T ракеталари” билан уриб туширилган, унинг ортидан 80 нафар асир билан яна бир Ил-76 учаётганди
Бу ҳақда Давлат Думасининг мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов парламентнинг бугунги йиғилишида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Украинага алмашинув ҳақида хабардор бўлган.
Айни пайтда ҳукуматпараст Mash ва Shot телеграм-каналлари асирлар алмашинуви бугун Белгород области чегарасида бўлиб ўтиши кераклиги ҳақида ёзмоқда. Сўз 192 га 92 формуласи бўйича алмашинув ҳақида боряпти, дея қайд этади Shot.
Украина Мудофаа вазирлиги Ил-76 Белгород областида Украина Қуролли кучларига зарба берганини ҳозирча тасдиқлай олмаяпти, деб ёзади “Суспильне” нашри. Вазирлик маълумотлар ўрганилаётганини айтмоқда.
“Украинская правда” нашри Ил-76 ҳалокати ҳақидаги хабарни таҳрир қилиб, “Россия самолётига етказилган зарар Украина Қуролли кучларининг иши” деган сўзларни олиб ташлади. Дастлаб нашр мамлакат қуролли кучларидаги манбаларга таяниб, шундай маълумотларни берган.
Аввалроқ биз “Украинска правда”нинг Украина Қуролли кучларидаги манбалари Ил-76 Украина кучлари томонидан уриб туширилгани ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар