ЖССТ: 85 децибелдан юқори шовқин хавфли касалликларга олиб келиши мумкин

Foto: ochiq manba

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан шовқиннинг инсон саломатлигига таъсири бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари Буюк Британиянинг “Тҳе Ланcет” халқаро илмий журналида чоп этилди.

Тадқиқотда айтилишича, 85 дейсибелдан юқори бўлган ва 8 соатдан ортиқ давом этган шовқин юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларига зарар етказиши мумкин. Шунингдек, ушбу шовқин бош мий ва эшитиш органлари ўртасидаги алоқани издан чиқариб, эшитиш қобилиятининг йўқолишига, қулоқда шовқин пайдо бўлишига ва бошқа патологияларга олиб келиши эҳтимоли ҳам юқори.

ЖССТ таҳлилларига кўра, ҳозирги кунда Европада катта ёшли ҳар етти кишидан бири тиннитусдан (қулоқда шовқин) азият чекмоқда.

Шу билан бирга, баланд шовқин уйқусизлик, стресс, асаб тизими касалликлари ва иммунитетнинг заифлашишига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбатида сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади.

Тадқиқотлар кўрсатадики, шовқиннинг инсон саломатлигига таъсирини камайтириш учун зарур чоралар кўриш муҳимдир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.