Шу йили касб-ҳунар мактабига қанча ўқувчи қабул қилди
2024/2025 ўқув йили учун 332 та касб-ҳунар мактабига 120 мингдан ортиқ 9-синф битирувчиси қабул қилинади, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова.
Шундан, кундузги таълим шакли бўйича 110 мингта ҳамда дуал таълим шакли бўйича 14 мингта қабул режаси кўзда тутилган.
«Касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари ҳар йили 1 июлдан 20 июлга (шу куни ҳам) қадар kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади», – дейилади хабарда.
Коллеж ва техникумларга 2024/2025 ўқув йили учун вазирлик ва идоралар ҳамда бириктирилган олий таълим муассасаларининг таклифлари асосида жами 110 мингдан ортиқ қабул режасини белгилаш режалаштирилган.
Касб ва мутахассислик эгаллаш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 45 мингдан ортиқ ўрин давлат гранти асосида ажратилади ва ўқувчилар белгиланган тартибда кириш имтиҳонлари орқали сараланиб, давлат бюджети асосида ўқитилади.
Шарҳлар