Катта миқдордаги заргарлик буюмлари қўлга олинди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда, юртимизга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ьошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати ёзмоқда.
Ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Эслатиб ўтамиз. Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металллар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.», – дейилади хабарда.
Шарҳлар