Қозоғистон Россия нефт транзит ҳажмини Ўзбекистонга оширмоқчи

Стоковое фото

“Казтрансойл” – магистраль қувурнинг Қозоғистон давлат оператори 2024 йилда Ўзбекистонга аввал режалаштирилганидек 500 минг эмас, 550 минг тонна Россия нефтини етказиб беришга умид қилмоқда.

2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача ошади, деб ёзади ТАСС.

Хусусан, 2024 йил январь ойида 25 минг тонна етказиб берилиши керак эди.

Россия нефтини «Казтрансойл» нефть қувурлари орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2017 йилда бошланган, ўшанда 67,9 минг тонна, 2018 йилда 35,8 минг тонна етказиб берилган. 2019-2022 йилларда транзит бўлмади. 2023 йилда 154,3 минг тонна Россия нефти етказиб берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.