Ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар берилади

Фото: kun.uz

Президентнинг 2023 йил 27- декабрдаги 410-сонли яъни “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ 2024 йил 1-апрелдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи 1 нафар шахсга бир йилда бир марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул бориш ва қайтиш чипталари ажратилади.

 Реестр “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан юритилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.