Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ёшларни “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
“Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳр ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин”, дейилади ҳужжат матнида.
Куанишбаева Гулайим Махамбетали қизи – Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Сражатдинов Аманбай Конисбай ули – Нукус шаҳридаги «Real Innovatsiyа NKS» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси
Турдалиев Сардорбек Шерали ўғли – Балиқчи туманидаги «Academy IT Star» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти
Хайтахматова Дилнавоз Алижон қизи – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич талабаси, Андижон вилояти
Облоқулова Дилафруз Шуҳрат қизи – Бухоро вилояти маданият бошқармасининг рақамлаштириш ва матбуот хизмати бўйича бош мутахассиси
Остонов Оғабек Ўлмас ўғли – Жондор туманидаги «Шариф Нафосат» масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси, Бухоро вилояти
Сатторов Элбек Холиқул ўғли – Бахмал туманидаги «Аззам Элбекович» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти
Ҳошимова Шахло Улуғбек қизи – Жиззах политехника институтининг қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш кафедраси ассистенти, Жиззах вилояти
Пардаев Улмасжон Довурпулат ўғли – Муборак тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қашқадарё вилояти
Хўжаева Рохилабону Саидусмон қизи – «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси лаборанти, Қашқадарё вилояти
Бафоев Шерзод Ихтиёр ўғли – Конимех туманидаги «Боймурод» оилавий шифокорлик пункти шифокори, Навоий вилояти
Саидова Севинч Асатилло қизи – «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси кран машинисти, Навоий вилояти
Набихонова Мастурахон Иброҳимхон қизи – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Наманган давлат педагогика институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Наманган вилояти
Хусанов Мухаммадали Алишер ўғли – Уйчи туманидаги «Sanlitun» масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси, Наманган вилояти
Аноров Боҳодир Қобилжон ўғли – Пайариқ туманидаги 84-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти
Шодиева Мадина Нуралиевна – Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси гид-экскурсоводи, Самарқанд вилояти
Ортиқбоева Ҳилола Ғуломжон қизи – Кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Сирдарё вилояти
Турдиқулов Ислом Ҳайитбой ўғли – Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали кимё-технологиялар кафедраси доценти, Сирдарё вилояти
Ашурова Мафтуна Ортиқ қизи – Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг рақамли иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
Худойбердиев Шаҳзод Фарходович – Шўрчи тумани ёшлар ишлари бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Ғофурова Динора Алишер қизи – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси «Afrosiyob» юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Тошкент вилояти
Рахматуллаев Фарходжон Рустамжон ўғли – Қуйи Чирчиқ туманидаги «Sofia Ticaret» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Хасанов Хайитбой Хисенжонович – Сўх тумани «Сариканда» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Фарғона вилояти
Холиқова Гулираъно Юлчибой қизи – Риштон туманидаги «Холиқов Йўлчибой» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти
Оллаберганова Муяссархон Давлатбой қизи – Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали 1-босқич магистранти, Хоразм вилояти
Юлдошев Усмонбек Умарбек ўғли – Урганч шаҳридаги «Glass Pro» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Хоразм вилояти
Неъматов Миразиз Мирали ўғли – Мирзо Улуғбек туманидаги «Танланганлар» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри
Хушвақтова Мўтабар Сафар қизи – Ижтимоий тармоқлардаги «Urikguli» экологик блоги асосчиси, Тошкент шаҳри
Зарипова Барно Икром қизи – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси
Исматов Миршохид Ривожиддин ўғли – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Лойиҳалар бошқаруви маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти видеомонтажчиси
Муллоджанова Муниса Ахмаджоновна – Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси лойиҳа менежери
Набижонов Баходирбек Содиқжон ўғли – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг қон томир хирургияси ва буйрак трансплантацияси бўлими жарроҳи
Туланова Севарахон Баходиржон қизи – Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти услубчиси
Эшонқулов Муҳаммадали Олимжон ўғли – «Yuksalish» нодавлат таълим муассасалари таъсисчиси
Юсупова Айсанем Азатовна – Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киноактёр
Шарҳлар