Келгуси ҳафта Жанубий Кореа Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Жанубий Кореа Президенти Юн Сук Еол келаси ҳафта Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради, деб хабар бермоқда “Yonhap” Президент идорасига таяниб.
Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бош ўринбосари Ким Тае Хёниннинг таъкидлашича, Президент Юн душанба куни биринчи хоним Ким Кеон Хи ҳамроҳлигида олти кунлик сафарга чиқади ва 15-июнгача Марказий Осиёнинг учта давлатига ташриф буюради.
“Қадимги Ипак йўлининг маркази бўлган Марказий Осиё Европа ва Осиёни боғловчи стратегик нуқтадир, Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги можаро каби омиллар таъсирида глобал поликқироз кенгайгани сари стратегик аҳамият янада ортиб бормоқда”, — деди Ким матбуот анжуманида.
Улашиш:
Шарҳлар