Тошкентда Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинчалик ёпилади

Foto: Toshkent shahar hokimligi

2024—2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Юнусобод туманининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан ўтган 260 метр узунликдаги эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Шу муносабат билан, биринчи босқичида, КҲАЙнинг Туркқўрғон кўчаси билан кесишмасидан Адҳам Раҳмат кўчасигача бўлган ҳаракат йўналишининг бир томони 2024 йил 19 апрель кунидан бошлаб 7 кун муддатга ёпилади.

Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.

Ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.