КХДР Япон денгизига қарата баллистик ракеталар учирди
Жанубий Корея ҳарбий қўмондонлиги Шимолий Кореядан шарқий йўналишда номаълум баллистик ракета учирилганини қайд этди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Кейинроқ яна бир ракета парвози қайд этилган.
Ҳозирча тафсилотлар номаълум. Жанубий кореялик ҳарбийлар парвоз ҳақида қўшимча маълумот йиғмоқда.
КХДР бир ҳафта ичида иккинчи марта баллистик ракета учирмоқда. 26 июнь куни эрталаб Пхеньян Япон денгизига қарата снаряд учирган эди. КХДР ажралиб чиқадиган жанговар қисмга эга ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганини даъво қилган эди. Сеул тахмин қилишича, Пхенъян гипертовушли ракетанинг синов парвозини ўтказган ва у муваффақиятсиз якунланган.
Улашиш:
Шарҳлар