Киберромантика ортига яширинган «руҳий енгиллик» қимматга тушди

Foto: Kiberxavfsizlik

Тошкент шаҳрида яшовчи 23 ёшли М.Б. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.500.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи аёл К.Г. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи аёл К.Г. жабрланувчи М.Б. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, унга интим хизматини таклиф қилган ва хизмат кўрсатиши учун олдиндан 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувидаги бошқа шахс номига расмийлаштирилган банк картасига ўтказдириб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган ва аккаунтини қора рўйхатга киритиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан аёл К.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.