Киевнинг Соломенский туманидаги кўп қаватли уйга ракета тушиши ортидан 20 киши жароҳатланди
Киевнинг Соломенский туманидаги кўп қаватли бинода 20 киши жароҳат олди, 19 киши касалхонага ётқизилди, деди Украина пойтахти мери Виталий Кличко.
Унга кўра, қутқарувчилар 17 кишини озод қилган, 117 нафар аҳоли уйдан олиб чиқилган. Маълум қилинишича, Киевнинг айрим ҳудудларида электр ва сув таъминотида муаммолар мавжуд.
Харковга эрталабки ракета ҳужуми натижасида қурбонлар сони ҳам ортиб бормоқда. Айни дамда Харков вилояти маъмурияти 41 киши яралангани, бир аёл ҳалок бўлганини маълум қилги, деб ёзади BBC .
Улашиш:
Шарҳлар