Ким Чен Ин Жанубий Кореяни душман мамлакат деб атади
КХДР раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Корея қарама-қарши сиёсат олиб бораётгани ва энг душман мамлакат эканини таъкидлади. У мудофаа саноати корхоналарига ташрифи чоғида шундай фикр билдирганлиги ҳақида Марказий телеграф агентлиги (МТА) хабар қилди.
Ким Чен Ин КХДР “мисли кўрилмаган устунлик кучини” тўплашни давом эттириши кераклигини айтди. Бунинг асоси сифатида у Шимолий Корея «деярли 80 йилдан буён бизнинг режим ва тизимимизни ағдариш мақсадида фақат шафқатсиз қарама-қаршилик олиб бормоқда» деди. «Жанубий Корея КХДР учун энг душман мамлакат эканини тан олиш тарихий лаҳза келди ва биз бу реалликни тан оламиз», деди Шимолий Корея раҳбари.
2019 йил декабрида Ким Чен Ин 2024 йилда Шимолий Корея АҚШнинг “мисли кўрилмаган” даражада қарама-қарши чораларига қарши туриши учун урушга тайёргарликни тезлаштириши кераклигини айтган эди. У Корея ярим оролини бирлаштиришнинг имкони йўқлигини таъкидлаб, Жанубий Корея ҳокимиятини «АҚШнинг мустамлакачилик маъмурияти қўл остидагилари» деб атаган эди. КХДР шунингдек АҚШга нисбатан превентив ядро зарбаси билан таҳдид ҳам қилган эди.
Шарҳлар