“Киночилар уйи” “Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи” деб қайта номланди

“Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-209-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Кинематография агентлигига маҳаллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик (co-production) асосида “Тирик тарих” дастури доирасидаги фильмларни яратишга рухсат берилди.

Шунингдек, “Киночилар уйи” “Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи” деб қайта номланди.

“Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қошида кинематография соҳаси учун ўрта махсус мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби (киномактаб) ташкил қилинади”, – дейилади хабарда.

Республикадаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида, ўрта мактабларда кинолекторийлар, туман (шаҳар)ларда жойлашган маданият марказларида миллий фильмларнинг бепул намойишлари ташкил этилади.

Бунда, ушбу намойишлар Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузуридаги ахборот-мультимедиа стриминг платформаси (uzbekkino.uz) орқали амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.