Китоб туманидаги психоневрология диспансерининг беморлари полда ухлаётгани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда полда ухлаб ётган бир гуруҳ эркаклар акс этган видео пайдо бўлди. Маълум бўлишича, улар Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 2-сонли психоневрология диспансерининг беморлари бўлган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг қайд этишича, видео болалар бўлимининг навбатчи ҳамшираси томонидан ёзилган ва Телеграм орқали бош шифокорга юборилган, деб ёзади “Фергана” нашри.
Ҳодисада диспансернинг тўрт нафар ходими айбланди, улар беморларни ётқизмай, қаровсиз қолдирган. Айбдорларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг қўшимча қилишича, тиббиёт муассасаси биноси 2021 йил апрель ойида фойдаланишга топширилган бўлиб, 150 ўринга мўлжалланган, беморларнинг даволаниши учун барча шароит яратилган.
Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг матбуот хизмати, Ўзбекистон Республикасининг “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, руҳий ҳолати бузилган беморларни уларнинг ёки уларнинг қонуний вакилларининг рухсатисиз суратга олиш, видео ва кино тасвирга олишга йўл қўйилмаслигини маълум қилди.
В пресс-службе облздрава заявили также, что в соответствии с законом Республики Узбекистан «О психиатрической помощи» не допускается фото-, видео- или киносъемка пациентов с психическими расстройствами без получения разрешения от них или их законных представителей.
Шарҳлар