Китобда россиялик ҳамкорлар иштирокида кардиология маркази ишга тушади
25-октабр куни Президент раислигида Қарши шаҳрида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят аҳолисининг 42 фоизида ортиқча вазн муаммоси туфайли юрак-қон томир касалликлари ва қандли диабет билан касалланиш кўпаймоқда, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Президент юзага келаётган вазиятдан хавотир билдириб, вилоятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни кучайтириш, соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини ошириш зарурлигини таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Шу мақсадда Китобда россиялик ҳамкорлар билан биргаликда замонавий кардиология маркази ташкил этилади.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази негизида кўчма поликлиникаларни ишга тушириш, 600 ўринга мўлжалланган замонавий поликлиника барпо этиш режалари белгилаб олинди.
Шарҳлар