Клаудио Ранери: “Сўнгги пайтларда жуда кўп таклифлар олдим”

Куни кеча “Рома” Клаудио Ранерини бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. 73 ёшли мутахассиснинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда унга кўплаб таклифлар бўлган.

“Саволларга жавоб беришдан олдин шуни айтмоқчиманки, сўнгги ойларда “Лестер” билан Премер-лигада ғолиб чиққанимдан кўра кўпроқ таклифлар тушди. Мен ҳар доим фақат “Рома” ёки “Каляри”га қайтишимни айтганман.

Тўғрисини айтсам, Дан Фридкиннинг “Рома”га қанчалик даражада қайғуришини эшитиб, лол қолдим. Йўқ деб айта олмадим”, – дейди Ранери.

Маълумот учун, римликлар ҳозирда А Серия турнир жадвалида 13 очко билан 12-ўринда бормоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.