Кличко: Украина демократиядан узоқлашмоқда ва «нотўғри йўлда кетмоқда»
Киев мери Кличко Globe and Mail нашрига берган интервьюсида Украина демократиядан узоқлашаётганини ва “нотўғри йўлдан кетаётганини, тобора автократик бўлиб бораётганини” айтган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги ҳукуматни қўллаб-қувватламаганлар учун ўз позициясини билдириш имконияти деярли йўқ, Зеленскийга қарши бўлганлар эса босимга дучор бўлмоқда.
«Бунинг ортида баъзи одамларнинг хоҳиш-истаклари турибди – мен уларни номлай олмайман – лекин улар ҳамма нарса марказлаштирилган бўлишини хоҳлашади ва шунинг учун мен Украинада марказлаштирилган оммавий ахборот воситалари ва телевидениени кўрмоқдаман ҳамда улар ҳам ҳокимиятни марказлаштиришга, вертикални қуришга ҳаракат қилмоқдалар«, – деган У.Кличко Ғарбнинг Киевдаги элчилари билан ўз фикрларини ўртоқлашаётганини, уларнинг баъзилари эса ўз позициясини баҳам кўришини таъкидлади.
Аммо, дея қўшимча қилган у. Унинг сўзлари ҳокимиятни танқид қилиш эмас, балки тузатилиши керак бўлган бўшлиқлар кўрсаткичи сифатида баҳоланиши керак. Киев мери, шунингдек, «жамиятнинг аксарияти олдинги чизиқда нима содир бўлаётганини билмайди» ва шунинг учун яна 500 минг украиналикни сафарбар қилиш ғояси муҳокамасини тушунмайди, деган.
Шарҳлар