Нукусда кўзи ожизлар кутубхонасига ажратилган пуллар ўғирланди

Фото: Bosh prokuratura

Қорақалпоғистонда кўзи ожизлар кутубхонасига ажратилган бюджет маблағлари ўғирлаб кетилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Махсус кутубхона реконструкция қилиниб, маъмурий биноси нукуслик кўзи ожизлар учун 10,4 миллиард сўмлик адабиётлар билан жиҳозланган. Бироқ ҳисоботларга қўшимчалар киритиш орқали 530,4 миллион сўм талон-тарож қилингани маълум бўлган.

Хабарга кўра, «кўзи ожиз фуқароларни қорақалпоқ тилидаги зарур адабиётлар ва аудио материаллар билан таъминлаш мақсадида ажратилган 2 дона Брайл алифбосидаги принтер учун 90 миллион сўм, 1 та овоз ёзиш студияси учун 50 миллион сўм маблағ ҳам ўғирлаб кетилган».

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик йўли билан ўғирлик ёки талон-тарож қилиш) ва 209-модданинг 1-қисми (меҳнатга оид фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда етказилган зарарни қоплаш ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.