Коди ставкаси паст бўлган кодга ўзгартирилган кир ювиш мошиналарига қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида божхона соҳасида тадбиркорларга бир қанча енгиллик ва имтиёзлар берилмоқда.
Божхона органлари божхона назорати шаклларини қўллаган ҳолда ушбу имтиёз ва қулайликлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилаётганини назорат қилишмоқда.
Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари вилоят корхоналаридан бири номига импорт қилинган “кир ювиш воситалари” товарини божхона кўригидан ўтказганида, ушбу корхона тақдим қилган Божхона юк декларациясида товарнинг ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлиги аниқланиб, 82,6 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган
Бошқа бир ҳолатда, “кир ювиш воситалари” товарининг ТИФ ТН коди бошқа бир тўлов ставкаси паст бўлган кодга ўзгартириб тақдим қилинганлиги аниқланиб, 161,8 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.
Мазкур қўшимча ҳисобланган божхона тўловларининг давлат бюджетига тўлиқ ундирилиши таъминланган.
Шарҳлар