Когон ва Поп туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
Когон туманида фуқаро Б.Т. фуқаро M.С.нинг ишончига кириб, унга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида далиллар билан ушланган.
Поп туманида фуқаро И.С. фуқаролар З.П. ва С.M.нинг ишончига кириб, уларга танишлари ёрдамида “В.С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва 8,8 млн сўмни олган вақтида далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар