Колонияларда давлат хизматлари сайтларидан фойдаланиш учун мўлжалланган хоналар ташкил этилади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маҳкумларнинг электрон давлат хизматлари ва нотариал хизматлардан фойдаланиши учун колониялардаги алоҳида хоналарни жиҳозлашни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигининг эълон қилинган буйруғи лойиҳасида айтилади, деб ёзади “Медиазона”.
Ҳужжатга кўра, бинолар веб-камера ва интернет тармоғига уланган компьютер ускуналари билан жиҳозланади. Колонияларни техник жиҳозлаш харажатлари Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг марказлаштирилган жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Ҳозир бу ташаббус Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Олий суди билан мувофиқлаштирилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар