Ўтган йили истеъмолчиларга 5 396,7 минг тонна кўмир етказилган
2023 йилда кўмир қазиб чиқариш бўйича 23,1 млн куб.метр, прогнозга нисбатан 89,4% кон устини очиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда АОКАда «Ўзбеккўмир» АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Кўмир қазиб чиқариш 5 836,0 минг тонна ёки прогнозга нисбатан 100,6% яъни 5 800,0 минг тонна бажарилган ҳамда истеъмолчиларга 5 396,7 минг тонна кўмир етказиб берилган.
“Ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 1 469,1 млрд сўмга бажарилиб, режага нисбатан 100,0 фоизни ташкил қилди. Ишлаб чиқариш таққослама нархларда эса 1 313,6 млрд сўмни ташкил қилиб, режага нисбатан 101,7 фоизга бажарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,8 фоиз”, – дейилади хабарда.
2023/2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига жами 1 750,7 минг тонна, шундан аҳолига 1 175,9 минг тонна, бюджет ташкилотлари учун жами 574,8 минг тонна кўмир этказиб берилган.
Шунингдек, тўғридан-тўғри бюджет ташкилотларига 346,2 минг тонна, маҳаллий кўмир етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра аҳоли 1 млн 102,4 минг тонна аниқроғи 95%, бюджет ташкилотлари эса жами 569,4 минг тонна яъни 99% кўмир маҳсулоти билан таъминланган.
Шарҳлар