Bo'limsiz

Kompromatuzb иши бўйича суд ёпиқ тартибда ўтказилади

Коллаж: kun.uz

18 июль куни ЖИБ Шайхонтоҳур тумани судида Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят ишида айбланаётган 4 нафар судланувчига оид иш кўриб чиқилади. Бироқ, суд ишни ёпиқ тарзда кўриш ҳақида қарор қабул қилган, деб ёзади UzNews.uz нашри.

Судлануви Хуршид Далиев иш тўлиқ ёпиқ тарзда кўрилишини, Мавжуда Мирзаева эса фақат ўзига тегишли бўлган қисмини ёпиқ тарзда кўрилишини сўраган.

Қолган судланувчилар Сиявуш Хошимов ва Аҳмадилло Аҳмаджонов эса суд очиқ тарзда кўрилишини сўраган..

Мазкур жиноят ишида 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар иштирок этиб, уларга жами 5 миллиард 138 миллион сўм моддий зарар етказилган.

Тўрт нафар судланувчи: Хуршид Далиев, Сиёвуш Ҳошимов, Аҳмадулло Аҳмаджонов ва Мавжуда Мирзаева 139-модда (Босма ёки бошқача тарзда кўпайтирилган, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган туҳмат),  165 (Товламачилик), 184-модда (Ўта катта миқдорда солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш), 243-моддада (Жиноятдан олинган даромадларни қонунийлаштириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.