,

Конгресс етакчилари АҚШ ҳукуматини молиялаштиришда давом этишга келишиб олишди

Фото: AP Photo / J. Scott Applewhite

Вакиллар палатасининг спикери, республикачи Майк Жонсон ва Сенатдаги Демократик партия етакчиси Чак Шумер ҳукуматдан вақтинчалик молиялаштиришни 1 ва 8 мартгача узайтириш бўйича икки босқичли режани қабул қилишга келишиб олдилар, дея хабар беради Politico ўзининг ахборот манбаига таянган ҳолда.

2024 молиявий йил учун молиялаштиришни вақтинча узайтириш тўғрисидаги қарор келаси ҳафтада қабул қилиниши кутилмоқда, деб ёзади газета.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида президент Жо Байден шатдауннинг олдини олиш учун ҳукуматни молиялаштиришни вақтинча босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолаганди. Биринчи босқичда 19 январга қадар қишлоқ хўжалиги, ҳарбий қурилиш ва фахрийлар ишлари, энергия ва сув таъминоти учун ажратмалар кўзда тутилган. 2 февралга қадар узайтирилган иккинчи босқичда қолган давлат органларини молиялаштириш назарда тутилган.

Аввалроқ Жонсон молиялаштиришнинг яна бир қисқа муддатли узайтириш ғоясини рад этган эди; унинг демократлар билан келишуви консерватив таклиф фойдасига битимдан воз кечишни таклиф қилган бир қатор консерватив республикачиларнинг норозилигини келтириб чиқарди, бироқ бу таклиф сенатда муваффақиятсизликка учраган бўларди, дея қайд этади нашр.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.