Консерваторлар фракцияси Шольцни Путинга қилган қўнғироғи учун танқид қилди
Бундестагдаги “ХДС/ХСС” фракциясининг ташқи сиёсат бўйича эксперти Юрген Хардт Deutschlandfunk нашрига берган интервьюсида Кремль “қўнғироқ фактини куч эмас, заифлик белгиси сифатида тушунади”, деди.
Шольц, ички сиёсий сабабларга кўра, Путинга «тарғибот муваффақиятига» эришишга ёрдам берди, деб ҳисоблайди Хардт. Унинг фикрига кўра, Германия канцлери Кремль фақат «куч сигналлари» ни, масалан, Украинага ҳарбий ёрдамни сезиларли даражада ошириш таҳдидини тушунишига қарамай, «аниқ янги таклифлар киритмади ёки ҳатто ультиматум ҳам илгари сурмади».
“СДПГ”Бош котиби Матиас Мирш ҳукумат бошлиғи ва унинг партиядоши ҳимоясига сўзлади. Украинадаги уруш билан боғлиқ масалаларда дипломатик тараққиётга эришиш муҳим, деди у Deutschlandfunk билан суҳбатда.
Шольц ва Путин ўртасидаги телефон суҳбати 15 ноябрь куни бўлиб ўтди, у 2022 йил декабридан бери сиёсатчилар ўртасидаги биринчи мулоқот бўлди.
Шарҳлар