Конституцияга киритиладиган тузатишларни муҳокама қилиш муддати 10 кунга узайтирилди

Источник: Законодательная палата

4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Конституциядаги Қорақалпоғистонга оид 70, 71, 72, 74, 75-моддаларни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Қолаверса, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 15 июлга қадар узайтирилди. Ушбу муҳокама 4 июль куни якунланиши керак эди, деб ёзади “Газета” нашри.

Шунингдек, депутатлар Конституwиянинг Қорақалпоғистоннинг суверен мақоми билан боғлиқ 70, 71, 72, 74 ва 75-моддаларини ўзгартиришни лойиҳадан чиқариб ташлашга, яъни амалдаги Асосий қонундаги ушбу моддаларни ўзгаришсиз қолдиришга ҳам рози бўлишди. Ўтган ҳафта охирида оммавий намойишлар бўлиб ўтган Нукусга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев ушбу зарурат ҳақида гапирганди.

Йиғилишни очар экан, Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов аввалроқ президент таъкидлаган иборани такрорлади: «Айрим жойларда ушбу масаланинг моҳиятини талқин қилишда тушунмовчилик ҳолатлари учрамоқда. Шулар қаторида [Қорақалпоғистоннинг мақоми тўғрисидаги] моддаларга тааллуқли ҳар хил ҳолатлар бўлди».

Депутатлар муҳокама муддатини 10 кунга узайтириш ва қўшимчалардан Қорақалпоғистоннинг мақоми тўғрисидаги моддаларни чиқариб ташлашни бир овоздан маъқулладилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.