Конституциянинг Брайл алифбосидаги шакли тайёрланди

Фото: Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан янги таҳрирдаги Конституциянинг Брайл алифбосидаги шакли тайёрланди ва нашр қилинди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ушбу нашрлар Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва бошқа ташкилотлар орқали ногиронлиги бўлган шахсларга мақсадли етказилади», – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, барча аҳолининг Конституция нормалари билан қулай шаклда танишиши учун Конституция нормаларининг аудио формати ҳам  тайёрланган.

Конституция нормаларини аудио шаклда бу ерда тинглашингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.