Тошкент вилоятида кўприк қулаб тушди (видео)

Skrinshot

Тошкент вилояти Пискент туманида кўприк қулаб тушган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2 октябр куни соат 20:00 ларда содир бўлган.

37 ёшли ҳайдовчи Howo юк машинасини бошқариб кетаётиб Пискент тумани ҳудудидан ўтган Нурафшон-Пискент автомобиль йўлининг 12-километрида жойлашган кўприк устидан ўтаётганда у қулаб тушган.

Оқибатда юк машинаси тиркамаси Полвонов номли каналга тушиб кетган. Ҳодиса содир бўлганда кўприк тепасида одамлар бўлмаган. Ҳайдовчи ҳам жароҳатланмаган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ҳодиса юз берган жойга ИИБ ходимлари жалб этилган ва хавфсизлик чоралари кўрилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.