Тошкентда Буюк Ипак йўли кўчасидаги кўприк августгача ёпилади
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Буюк Турон” кўпригида ҳаракат вақтинчалик чекланади, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Темур Малик кўчасининг Буюк Ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги ушбу кўприк 20 июнь соат 21:00 дан бошлаб, 2024 йил 1 август кунига қадар автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.
Буюк Ипак йўлидан ҳаракатланаётган автоуловлар Темур Малик йўли билан айланиб ўтиб, ўз ҳаракатларини давом эттириши мумкин бўлади. Автоуловларнинг ҳаракатини тартибга келтириш мақсадида ушбу йўллар кесишмасида махсус светофорлар ўрнатилди.
Улашиш:
Шарҳлар