Тошкентда “Анҳор Локомотив” боғи ёнидаги кўприк вақтинчалик ёпилди
23 майдан 25 майга қадар Абдулла Қодирий кўчасидаги кўприк транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўприк Лабзак кўчаси билан чорраҳада жойлашган бўлиб, “Анҳор Локомотив” боғи, “Рамада Ташкент” меҳмонхонаси ва бошқалар бўйлаб ўтади.
Таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан ҳайдовчиларга иш вақтида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар