Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон мультимодал йўналишида контейнер поезди қатнови йўлга қўйилди
26 июнь куни Хитойнинг Лянюнган портида Жанубий Корея, Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон темирйўл маъмуриятлари ташаббуси ҳамда “SJ Logistics Group” корхонаси ҳамкорлигида Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри “Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон” йўналишида биринчи контейнер блок поезди қатновининг йўлга қўйилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Маросимда Жанубий Корея миллий темир йўллари агентлиги директорлар кенгаши раиси Хан Венси, Лянюнган шаҳри мери ўринбосари Жен Дон, CРCТ корхонаси бош директори Чжон Чен, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Логистика ва маркетинг департаменти бошлиғи Ойбек Жабаров, “КТЖ Экспресс” АЖ бош директори ўринбосари Улуғбек Оразов, Лянюнган порти директорлар кенгаши раиси Ян Лонг ва “SJ Logistics Group” директорлар кенгаши раиси Лю Цзые иштирок этдилар.
Мазкур йўналишда ташишларни давом эттириш икки давлат ўртасидаги юк ҳажмлари ошишига ва жорий геосиёсий вазиятда логистика занжирларини узлуксизлигини таъминлашга ҳисса қўшади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур йўналишда доимий равишда контейнер поездлари қатнови амалга оширилиши режа қилинган.
Шарҳлар