Кореяга ўқишга ва ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро М.Э.нинг ишончига кириб, унинг фарзанди М.З.ни 10 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ўқишга ва ишга юборишини ваъда қилганлиги аниқланган.
«Фирибгар иши учун олдиндан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар