Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фото: Департамент.ўз

Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Б.К.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилганлиги аниқланган.

«Фирибгар олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.