Коронавирусга қарши эмланган кечки ва сиртқи таълим талабалари контракт пулини тўлаганда чегирмага эга бўлади
Коронавирус инфекциясига қарши эмланган сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга 10 фоиз чегирма берилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълум вазирлиги хабар беради, деб ёзади UzNews.uz нашри.
Хабарга кўра, кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМ ректорларининг мурожаатларидан келиб чиқиб, бакалавриатнинг сиртқи ёки кечки таълим шакли бўйича базавий тўлов-контракт ҳамда супер-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган талабаларга 2021/22 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма берилиши белгиланган.
Улашиш:
Шарҳлар