Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия янги қарорни қабул қилди
Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия умумий овқатланиш муассасалари фаолиятига янги карантин чекловларини жорий қилди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.
Қабул қилинган қарорга кўра, 20 июлдан бошлаб умумий овқатланиш муассасалари овқат етказиб бериш ишларини фақат 8:00 дан 23:00 гача амалга ошириши мумкин.
Аввалроқ 20 июлдан бошлаб умумий овқатланиш муассасаларига (ресторанлар, қаҳвахоналар, ошхоналар) ва бошқа кўнгилочар объектларга фақат очиқ ҳавода (ёзги террасалар, верандалар ва ҳ.к.) соат 8:00 дан 20:00 гача ишлаш рухсат берилгани ҳақида маълум қилинганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўйлар ва тантаналарни ўтказишнинг янги тартибини эълон қилди. Хусусан, 20 июлдан бошлаб тўйлар ва бошқа тантаналарни ресторанлар ва залларнинг ёпиқ хоналарида кўпи билан 50 киши иштирокида ўтказишга рухсат берилди. Тадбирда фақат яқин қариндошлар ва шу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар қатнашиши мумкин. Агар ресторанда очиқ ёзги верандалар бор бўлса, унда 1 августгача ўтказиладиган тўйларга 100 га яқин кишини таклиф қилиш мумкин.
Шарҳлар