Коррупция ҳақида маълум қилган 30 киши мукофотланди
Коррупцияга қарши самарали курашни таъминлашда коррупция ҳолатлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фаол хабар бераётган ёки коррупция билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш ва очишга кўмаклашаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича тизимли ишлар муҳим аҳамият касб этади, дея хабар беради Ўзбекистон Бош прокуратураси.
Хусусан, 2023 йилда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа йўл билан ёрдам кўрсатган 30 нафар шахс прокуратура органлари томонидан тақдирланган.
Қонунга мувофиқ, улардан икки нафари пул мукофоти, 6 нафари эсдалик совғалари, 22 нафари ташаккурнома билан тақдирланган.
Мукофотланганларга кўра, яширин коррупция жиноятлари фош этилиб, айбдорларга жазо муқаррарлиги таъминланган.
Коррупцияга қарши муросасиз курашда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирок этаётгани ижобий ҳолатдир.
Шарҳлар