Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Мажбурий ижро бюросида ишларнинг асоссиз ёпилишини аниқлади

наручники
Фото: спутник

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими мансабдор шахслари томонидан ўз эътиборсизликлари оқибатида фуқароларга ва давлатга катта миқдорда моддий зарар етказилган ижро ишларини асоссиз якунлаганлиги аниқланди. 200 та ижро ишида 202,9 млрд.сўмлик ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Масалан, “S. B” МЧЖдан 19 млрд.сўм ва  Б” ва “P. P” МЧЖдан 179,2 млн. сўм солиқ қарзини давлат фойдасига ундириш бўйича ишлар тугатилган ва қарзлар ундирилмаган. “SCG”, “R. F. P.”,  “Ya. M. S. E. T” МЧЖдан, ушбу компанияларнинг жойлашув манзили аниқ бўлса-да, жами 47,4 млрд.сўмлик қарзларни ундириш бўйича ишлар якунланган.

Бундан ташқари, қарздорларда рўйхатга олинган мол-мулк мавжудлигига қарамай, бир қатор корхона ва жисмоний шахслардан қарздорликни ундириш бўйича ишлар ёпилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.