“Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформаси ишга туширилади
2025 йилнинг 1 январидан бошлаб фаолияти йўлга қўйиладиган мазкур платформа орқали барча фойдаланувчилар ихтиёрий равишда базавий курсларда бепул таълим олиш имконига эга бўлади. Давлат хизматчилари эса, махсус ўқув курсларида ҳар 3 йилда бир марта мажбурий малака оширадилар. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.
Виртуал академияда:
- коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари;
- коррупцияга қарши курашишда давлат сиёсати;
- коррупция жиноятларининг ҳуқуқий оқибатлари ва жамият ривожи учун салбий таъсири ҳамда бошқа билим ва кўникмалар ўргатилади.
Тўлиқ маълумот юқоридаги расмда берилган.
Улашиш:
Шарҳлар