Сурхондарё ва Андижон вилоят ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги “қониқарсиз” баҳоланди
Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтинг баҳолари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров.
“2023 йил натижалари бўйича 95 та давлат ташкилотининг, жумладан 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши”, 38 та ташкилот “қониқарли” ва 15 та ташкилот “қониқарсиз” тоифаларга ажратилди”, – дейилади хабарда.
Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатган. Сурхондарё ва Андижон вилоят ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги кетма-кет икки йил давомида “қониқарсиз” баҳоланган. Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан эса коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси штат бирлиги ходим билан жамланмаган.
Шарҳлар