Коррупция ҳолатлари бўйича коррупцион суриштирув институтини жорий этишни таклиф этамиз
Коррупция жамиятнинг ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради.
Таҳлилларга кўра, коррупциянинг глобал жамият учун зарари йилига 2,6 триллион АҚШ долларини ташкил этади.
Давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш фаолиятига алоҳида коррупционерга эмас, балки коррупцион ҳолатларнинг келиб чиқишига имкон яратадиган омилларнинг олдини олиш борасида қандай амалий чоралар кўраётганлигига қараб баҳо берилади.
Ўзбекистонда ўтган даврда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муайян натижаларга эришилган бўлсада истиқболда қатор вазифаларни амалга ошириш лозим.
“Адолат” СДП Сайловолди дастуридаги коррупция ҳолатлари бўйича “дастлабки ўрганиш” – коррупцион суриштирув институтини жорий этиш ташаббуси долзарб аҳамиятга эга.
Бу институтни жорий этишдан кўзланган мақсад коррупция билан боғлиқ ҳолатларни илк босқичларда аниқлаш, фактларни тўплаш ва таҳлил қилишдан иборат.
Партиямиз ташаббуси коррупция билан боғлиқ ҳолатларни тез ва самарали аниқлаш, далилларни тўплаш ва коррупцион жиноятларни содир этишга мўлжалланган режаларни фош этишга хизмат қилади.
*Реклама ҳуқуқи асосида
Шарҳлар