Косметика креми ичига яширилган олтинлар аниқланди

Божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетаётган фуқаронинг қўл сумкаси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий оғирлиги 187 грамм бўлган 6 дона олтин қуймаси ҳамда 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар уддабуронлик билан косметика креми ичига яширилгани аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг ёнидан оғирлиги 20 грамм бўлган қуйма тилла узук ҳам борлиги аниқланди.

Ашёвий далил сифатида олинган ушбу буюмларнинг умумий қиймати 223 миллион сўмни ташкил қилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.