,

Космонавт орбитада бўлиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Фото: БелТа

4 февраль куни Москва вақти билан соат 11:30:08 да Кононенко бешта миссия (1998 йилдан 2015 йилгача) давомида коинотда жами 878 кун 11 соат 29 дақиқа 48 сония давомида бўлган россиялик космонавт Геннадий Падалканинг рекордини ортда қолдирди.

Космонавтлар отрядининг командири энди ўз фаолиятидаги бешинчи космик парвозини амалга оширмоқда. 5 июнь куни Москва вақти билан соат 00:00:20 да у Ер атрофидаги  фазода жами 1 минг сутка бўлган биринчи одам бўлиши кутилмоқда. Июнь ойида ТАСС махсус мухбири коинотда 60 йиллигини нишонлайди ва бир йил давом этган экспедиция якунида унинг умумий парвоз вақти 1110 кунни ташкил қилади.

Олег Кононенко 1964 йил 21 июнда Туркманистон ССРнинг Чаржоу шаҳрида (ҳозирги Туркманобод, Туркманистон) туғилган. У 2008 йил апрель ойида «Союз ТМА-12» космик кемасида ХКСга биринчи парвозини амалга оширганди. Станцияга биринчи экспедициясидан қайтгач, космонавтга Россия Федерацияси Қаҳрамони ва Россия Федерациясининг учувчи-космонавти унвонлари берилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.