“Космонавтлар” метро бекати яқинида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ер ости туннелида электр симлари туташи кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
ЎзА хабарига кўра, ҳодиса “Космонавтлар” метро бекати яқинида содир бўлган ва ёнғин кузатилган.
Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:15 да етиб бориб, соат 09:08 да қуршаб олинган ва ҳодиса соат 09:15 да бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Улашиш:
Шарҳлар